| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«فِي الرِّجْلَيْنِ الدِّيَةُ»
«Икки оёқ учун бир товон тўланади», дейилган. Битта оёқ учун ярим товон тўланади. Оёқлардан мурод тўпиққача бўлган оёқлардир. Чунки бу сўзнинг луғавий маъноси шудир. Иккала оёқ ишдан чиқарилса - бир товон, битта оёқ ишдан чиқарилса - ярим товон тўланади. Оқсоқ оёқ учун ҳам қинғир қўл учун бўлганидек, бир товон тўланади. Чунки оқсоқлик тўпиқдан пастига алоқадор эмас. Қўлдаги қинғирлик ҳам қўл сўзининг маъносига алоқадор эмас. Хуллас, оқсоқлик оёқ учун, қинғирлик қўл учун айб саналмайди. Сон, болдир ёки тизза синдирилса, бу иш одил судда кўрилади. Фақат луғавий маънодаги, яъни тўпиққача бўлган оёқ учунгина товон тўлаш вожиб бўлади.
Бармоқлар: Қўл ва оёқларнинг ҳар бир бармоғи учун ўнта туя товон тўланади. Ибн Аббос ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:
«دِيَةُ الْأَصَابِعِ الْيَدَيْنِ وَالرِّجْلَيْنِ عَشْرٌ مِنَ الْإِبْلِ لِكُلِّ أُصْبُعٍ»
«Қўл ва оёқларнинг ҳар бир бармоғи учун ўнта туя товон тўланади», деганлар. Яна ибн Аббос ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. бош бармоқлари билан жимжилоқларини кўрсатиб:
«هَذِهِ وَهَذِهِ سَوَاءٌ»
«Буниси ҳам, буниси ҳам баб-баробар», деганлар. Яна Пайғамбар с.а.в. Амр ибн Ҳазмга ёзган мактубларида:
«وَفِي كُلِّ إِصْبَعٍ مِنْ أَصَابِعِ الْيَدَيْنِ وَالرِّجْلَيْنِ عَشْرٌ مِنَ الْإِبْلِ»
«Қўл ва оёқларнинг ҳар бир бармоғи учун ўнта туя товон тўланади», деганлар. Бу ҳадислар ҳар бир бармоқ учун ўнта туя товон тўланишига очиқ далилдир. Қўл ёки оёқда бештадан ортиқча бир бармоқ бўлиб, ўшанга шикаст етказилса, бу иш одил судда кўрилади. Чунки у ҳадиснинг мантуқига кирмайди. Агар бармоқ учларига шикаст етказилса, бош бармоқдан бошқасида ҳар бир бармоқ учи учун бармоқ товонининг учдан бири тўланади. Чунки бир бармоқда учта бармоқ учи (бўғини) бор. Бош бармоқ учига шикаст етказилганда бармоқнинг ярим товони тўланади. Чунки унда иккита бармоқ учи (бўғини) бор. Ҳужжатда ҳар бир бармоқ учун ўнта туя белгиланган. Шунга кўра, бармоқнинг маълум бир қисми учун ўзига яраша товон тўланади.
Икки кўкрак: Икки кўкрак учун бир товон тўланади. Чунки улар инсоннинг иккиталик аъзоларидан биридир. Улардан
161-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|